Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

«Насаф» ёшлари яна мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Бугун Ёшлар лигаси 6-турида “Насаф” ёшлари сафарда “Локомотив” ёшлари билан баҳс юритди.

Учрашувдаги ҳисоб автогол билан очилди. Мезбонлар жарима тўпини амалга оширган пайтда, ҳимоячиларга ёрдамга келган ҳужумчи Дилшод Хушбаков ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 1:0.

Бу кутилмаган совғадан баҳраманд бўлган майдон эгалари, ҳужумларга зўр беришди ва 23-дақиқада иккинчи голни уришга эришдилар – 2:0. Бу голни Бобурбек Эргашев киритди.

Биринчи бўлимнинг 36-дақиқасида катта тезлик билан олдинга интилган Дилшод Хушбаков дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унга қаршилик қилишни бошқа йўлини топа олмаган дарвозабон, уни чалиб йиқитди. Ҳакам 11 метрлик жарима тепишни кўрсатди ва дарвозабонга огоҳлантириш берди. Хушбаков жаримани голга айлантирди – 2:1.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Аммо ҳеч кимга дарвозага гол киритиш насиб этмади.

Шундай қилиб, «Насаф» ёшлари бу сафар ҳам мағлубиятга учради.

Ёшлар лигаси, 6-тур
“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 2:1
14.04.2017. ТТЙМИ стадиони.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Хуснитдин Баҳодиров, Жалолиддин Хуснитдинов (Тошкент), Сергей Еремеев (Тошкент)
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)
Голлар: Дилшод Хушбаков (автогол) 18’-1:0, Бобурбек Эргашев, 23’-2:0 – Дилшод Хушбаков (пенальтидан) 36’-2:1.
“Локомотив”: 1.Вагил Вакдимир, 7.Бобирбек Тиллабоев (28.Акбар Қучқаров 58, 68.Азамат Одилов 90+4), 8.Жаҳонгир Сафаров, 17.Шоҳруҳ Мўминқулов (11.Алишер Шералиев 80), 18.Рустам Ҳамроев, 21.Улуғбек Абдуллаев (36.Юсуф Шоимов 90+3), 24.Азизбек Омонов (41.Хамидулло Собиров 67), 31.Отабек Муҳаммедов, 70.Бобурбек Эргашев, 77.Дилшодбек Эргашев, 87.Фаррухжон Иброҳимов (с).
Захира: 96.Рустам Нортожиев, 10.Бек Абдуллаев,.
“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 4.Жўрабек Маннонов (с) (43.Алфайзи Неъматов 82), 6.Сирожиддин Қўзиев (13.Муҳриддин Зоиров 65), 20.Акмал Мозговой, 28.Сардор Садуллаев (22.Жавоҳир Шокиров 69), 32.Ғолиб Ғайбуллаев, 41.Шерзод Насруллаев, 19.Дилшод Саитов, 14.Худоёрхон Сагдуллаев (7.Акмал Олимов 26), 35.Ислом Рашидхонов, 9.Дилшод Хушбаков.
Захира: 44.Музаффар Шарипов, 16.Жаҳонгир Қурбонбоев, 34.Наврўзжон Саидов.
Огоҳлантириш: Вагил Вакдимир 35, Дилшодбек Эргашев 81, - Муҳриддин Зоиров 89.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:28, 14.04.2017.
Ўқилди: 5286 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик