"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қизиқишларини ҳимоя қилувчи Gestifute компанияси 2009 йилда футболчи зўрлашда айблангани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
"Шпигель" нашри тарқатган хабарга кўра, Роналду ва исми ошкор қилинмаётган қиз ўртасидаги можаро АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 2009 йилнинг 12 июнь куни рўй берган. Ўша пайтда 20 ёш бўлган америкалик қиз футболчи ўзини зўрлагинини маълум қилган. Роналдунинг адвокати эса 2010 йилнинг 12 январь куни у қизга 375 минг доллар миқдорида "товон" пули тўлаган.
"Бу маълумот журналистик фантастикада ўзга нарса эмас. Тахмин қилинаётган жабрланувчи қиз ўзини ошкор қилишдан ва бутун воқеани айтишдан бош тортяпти.
Воқеа сюжети тасдиқланмаган ҳужжатлар асосида ҳикоя қилинган, қатнашувчи томонлар номаълум, электрон хатлар Роналдуни ҳимоя қилмайдиган адвокатлар ўртасида юборилмоқда.
Роналду жабрланувчи деб айтилаётган қиздан бу ўйлаб топилган хатларни ҳеч қачон олмаган.
Der Spiegel журналидаги хабар ёлғон. Криштиану Роналду бу ёлғонга қарши туриш учун барча ҳаракатларни амалга оширади", - дейилади баёнотда.