Олий лиганинг 6-тури доирасида бўлиб ўтган "Обод" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рауф Инилеев ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйин биринчи хатога қадар эди. Биз "Олмалиқ" қанда ўйнашини билардик. Кўп ҳаводан тўп узатишлар бўлишини билардик. Уларда бўйи узун футболчилар жуда кўп. Узоқдан кўринмагандир, аммо футбол қоидаларига кўра ҳужум вақтида дарвозабонга тегиш мумкин эмас. Гол бўлган вазиятда бизнинг дарвозабонимизга қарши шундай ўйналди.
Афсуски, биринчи таймда Аброр Ҳусинов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Айнан у бурчак тўплари вақтида дарвозабоннинг олдида туриб тўпларни қайтариб турарди. Норхоновда тезлик катта, Хаиповда эса голни сезиш қобилияти кучли. Шу боис Наврўзбек марказда, Норхонов қанотда ўйнади.
"Барселона"да ҳам баъзида ўйини чиқмайди. Рақиб кучли прессинг қилса ҳар қандай жамоа қийналади. Биз бугун тўпни ерда ушлашга ҳаракат қилдик, ўхшамади. Ўтган турда "Олмалиқ" "Насаф"га қарши учрашувда ҳам шундай ўйнаганди ва битта хатодан сўнг гол уришганди".