Олий лиганинг 6-тури доирасида бўлиб ўтган "Обод" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.
"Очиғини айтаман, "Обод"дан яхши ўйнамадик. Ҳозир бизга очколар жуда зарур. Чиройли ўйин кўрсата олмаяпмиз, шу боис асосийси ғалаба.
Жамоамиз деярли янги тузилган. Шу боис ҳали кўп иш қилишимиз керак. Секин-аста чизиқлар орасидаги боғлиқлар яхшиланмоқда.
Биз ҳар бир рақибга алоҳида тайёргарлик кўрамиз ва шунга яраша тактика танлаймиз. Барчасини режа бўйича амалга оширдик.
Барча стандарт вазиятлар устида ишлаймиз, ҳатто ўз ярим майдонимиздаги стандарт вазиятларга ҳам тайёргарлик кўрамиз. Барча вазиятдан гол уришнинг имкони йўқ.
Кучсиз жамоа йўқ, барча ҳаракат қилмоқда. Фаворитлар мағлуб бўлишмоқда. Биринчи давра охирида барчаси ойдинлашиб қолади. Ҳозир мавсум энди бошланди, ёзда эса жисмоний ҳолатга кўп нарса боғлиқ бўлади".