Кириш Регистрация

«Монако» гол уришда, «Реал»дан 2 та гол ўтказган Нойер сейв қилишда тенгсиз бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинларидан кейин УЕФА майдондаги ҳаракатлар борасидаги бир қатор статистикаларни маълум қилди.

Улар орасида «Монако» клубига тегишли бўлган статистика ўзининг энг яхши экани билан ажралиб турибди. Гап шундаки, Леонардо Жардим мураббийлик қилаётган клуб Чемпионлар лигасидаги сўнгги 11 аниқ зарбасида 9 та гол уришга муваффақ бўлган.

Бу борада монаколиклар томонидан берилаётган аниқ зарбаларни бартараф қилиш дарвозабонлар учун катта қийинчилик туғдираётгани кўриниб турибди. «Монако» нимчорак финалнинг Манчестердаги ўйинида 3 та, «Сити»га қарши жавоб ўйинида 2 та гол урди. Шунингдек, Дортмундда «Боруссия» постига ҳам 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

«Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойерда эса аксинча. Сейв намойиш қилишда Германия миллий терма жамоаси дарвозабони кўпчиликнинг ҳавасини келтириб улгурди. Гарчи Мюнхен клуби ўз майдонида «Реал»га имкониятни бой берган бўлса-да, Нойер 10 та сейвни амалга оширишга муваффақ бўлди.

УЕФАнинг қайд этишича, бундай ҳолат сўнгги бор 2003/04 йилги мавсумда кузатилганди. Шундан кейин битта ўйинда битта дарвозабонга 10 та сейв намойиш қилиш насиб этмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:20, 15.04.2017.
Ўқилди: 7050 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8382]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4432]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4358]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3842]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3822]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3719]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3118]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2823]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2674]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2440]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик