Кириш Регистрация

Алишер Маҳмудов: "Навбаҳор"дан мураббийлар туфайли кетдим

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати олий лигасида 5-тур учрашувлари ортда қолди. Ўтган йили элитадаги ўрнини сақлаб қолган «Сўғдиёна» дастлабки 4та учрашувда бор-йўғи 3 очко жам-ғарди.

Жиззахликларнинг натижалари салбий кўриниш олишига, қайсидир маънода, қуръа­нинг омадсиз келгани ҳам сабаб бўлди. Даврон Файзиев шогирдлари кетма-кет «Бунёдкор» ва «Локомотив» клубларига қарши сафарда майдонга тушишди.

Биз 5-тур учрашуви олдидан жамоанинг янги аъзоси Алишер Маҳмудовдан интервью олдик. Таъкидлаш жо-из, ушбу футболчи учун «Сўғдиёна» бегона эмас. У бир неча йил аввал Жиззах клу-би шарафини ҳимоя қилганди.

- Алишер, йил бошида «Навбаҳор»ни тарк этдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Жамоа бош мураббийи билан келиша олмадик, фикримиз бир жойдан чиқмади. Намангандан кетишимнинг асосий сабаби ҳам шу. Вазият ижобий томонга ўзгармагач, «Навбаҳор»дан кетишга қарор қилдим.

- Нима сабабдан чиқиша олмадинглар? Балки, бош мураббийга ўйин услубингиз тўғри келмагандир?

- Менимча ҳам шундай.

- Фақат шуми сабаби?

- Мураббий менга ишонч билдирмади. Охир-оқибат кетишга мажбур бўлдим.

- Шартномангиз якунига етганмиди?

- Ҳа.

- «Навбаҳор» раҳбариятининг сиздан қарзи борми?

- Йўқ. Мен билан ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилган.

- Узоқ вақт «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилдингиз. Кетиш осон бўлмагандир?

- Албатта. Жамоа ва унинг мухлислари мен учун қадрдон бўлиб қолишган. Лекин бу - ҳаёт. Футболчининг қисмати шундай.

- Мавсум аввалида «Алишер «Бухоро»га ўтар экан», деган хабарлар ҳам пайдо бўлганди...

- Йўқ, бу жамоадан таклиф олмагандим. Мазкур хабар мени ҳам ҳайрон қолдирди.

- «Сўғдиёна»дан тушган таклиф сизни нимаси билан ўзига жалб қилди?

- Бу жамоада аввал ҳам ўйнаганман. Энг асосийси, менга Даврон Файзиевнинг ўзи таклиф билан чиқди. Бу инсонни ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида ҳурмат қиламан.

- Бошқа клублардан таклиф тушмадими?

- Яна иккита жамоа қизиқиш билдирди, лекин «Сўғдиёна»ни улардан устун қўйдим.

- Қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- Келишув бир йилга мўлжалланган.

- Алишер, бизда асосан бир йиллик шартномалар имзоланади. Бунга муносабатингиз қандай?

- Албатта, келишув узоқроқ муддатга тузилиши тарафдориман. Шунда жамоавий ўйин шаклланади, бунинг натижасида ўша клуб кучаяди.

- Энг йирик шартномангиз қанча муддатга тузилган?

- «Пахтакор»нинг ёшлар жамоасида ўйнаб юрган кезларим 5 йиллик битимга имзо чеккандим.

- Келишув якунигача «шерлар» сафида ўйнаганмисиз?

- Йўқ. Ўша пайт «Сўғдиёна» трансфер ҳуқуқимни тўлалигича сотиб олганди.

- Орадан бир неча йил ўтиб яна шу клубга қайтдингиз. Хўш, Жиззах футболида ижобий ўзгариш кўзга ташландими?

- Албатта, бор. Янги, замонавий стадион бунёд этилди. Бу аренада Ўзбекистон кубоги финал учрашуви ўтказилди, унда барча шароитлар яратилган.

- Молиявий томондан-чи?

Суҳбатнинг давоми бу ерда 

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 14:30, 15.04.2017.
Ўқилди: 5525 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.