"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасига ҳимояда ишончли ўйнаш хислати етишмаётганини таъкидлади.
"Челси" ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида рақибга тўп бермайди. Бизга айни шу жиҳат етишмаяпти. "Ливерпуль" бу борада "Челси"дан ўрнак олиши лозим. Натижа келтирмасада, шу тажрибани қўллаб кўришимиз шарт.
Ҳа, АПЛда ҳаммадан кўп гол урганмиз ва ҳужумкорликдан воз кечмаймиз. Умуман, ўйин вақтида жуда кўп вазиятлар яратмоқдамиз, аммо тажрибасизлик бизга панд бермоқда", - дейди Клопп клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.