«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес клубда ҳафтасига 300 минг фунт маош олмайди.
The Sun хабарига кўра, бош мураббий Арсен Венгер чилилик футболчи билан суҳбатлашиб, жамоа унга 300 минг фунт маош беришга қодир эмаслигини, бу молиявий барқарорликка путур етказиши мумкинлигини тушунтирган.
Маълумот ўрнида, Санчес айни пайтда ҳафтасига 130 минг маош олмоқда. Унинг шартномаси 2018 йилда якунланади. Футболчи уни узайтирилиши учун клубдан 300 минг фунт маош сўрамоқда.