Кириш Регистрация

Шавкат Саидов: «Навбаҳор» бежизга пешқадамлар сафида юрмаганини кўрдик

Баҳо:
+ | -

"Металлург" - "Навбаҳор" (0:0) беллашуви якунлангач мезбон жамоа бошлиғи Шавкат Саидов ўйин тўғрисида таасуротларини сўзлаб берди.

"Бежизга "Навбаҳор" мусобақа жадвалида пешқадамлар қаторида бормаётганига биринчи бўлимда гувоҳ бўлдик. Аммо, иккинчи таймда ташаббус юз фоиз бизнинг томонда бўлди.

Имкониятларимиздан унумли фойдалан олмадик. Футболда "омад" деган атама бор. У бизга бугун кулиб боқмади. Шунинг учун дуранг қайд этилди. Статистикага юзланадиган бўлсак, чиндан ҳам "Навбаҳор" "Металлург" учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Ҳар мавсум уй ва сафар ўйинларида наманганликларга қарши ўйнаш оғир кечади.

"Шўртан" билан ўз майдонимиз ва меҳмондаги ўйинларда омадимиз чопади. Ғузорликлар биз учун қулай рақиб. Бироқ, "Навбаҳор" билан вазият бошқача. Жамоанинг натижаларига руҳият ҳам катта аҳамиятга эга. Навбатдаги "Қўқон-1912"га қарши баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - деди Саидов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:14, 16.04.2017.
Ўқилди: 4051 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.