«Ювентус» яримҳимоячиси Сами Хедира А сериядан ўрин олган «Пескара» (2:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини маълум қилди.
«Яна уч очко қўлга киритилди. Ажойиб ўйин. Энди диққат-эътиборимизни «Барселона»га қаратамиз» - деб ёзди Хедира твиттер саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» Чемпионлар лигаси чоракфиналида «Барселона»га қарши ўйнайди.