«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил ўтган йили ёзда Хитой чемпионатига кўчиб ўтишдан бош тортгани ҳақида гапирди.
«Ўтган йили Хитойдан фантастик таклифни олган эдим. Хитойликлар 5 йиллик шартнома ва 100 млн фунт маош таклиф қилишди. Бу пуллар тасаввуримга сиғмас эди. Аммо бу таклифни рад қилиш учун менга 3 дақиқа кифоя қилди.
Агентим Эркут менга бу борада қўнғироқ қилганида: «Мен фаолиятимни якунламоқчимасман. «Арсенал» билан совринларни ютиб олишни истайман. Қанча маош таклиф қилинишидан қатъий назар, Хитойда ўйнамайман. Гап тамом» - деб жавоб бердим» - деди Ўзил.