Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Осонликча кетиш йўқ ёҳуд Сергей Лушан ва Арсен Венгер ҳақидаги ҳикоя

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бир вақтлари нафақат Англия, балки Европанинг гранд жамоалари сирасига кирар эди. Арсен Венгер эса энг ҳурматга лойиқ мураббийлардан бўлган. Аммо клубнинг ҳам, мураббийнинг ҳам шафақдек ёниб турган байроғи тобора сўнмоқда. «Арсенал» АПЛ сўнгги турида «Кристал Пэлас»дан енгилди. Аммо бу шунчаки мағлубият бўлмади. Ким билади дейсиз, балки у бутун бошли давр якунига етиб бораётганини билдирар?!

Арсен Венгер узоқ йиллар давомида «Арсенал»ни бошқариб келмоқда. Аммо ҳали бирор марта сафарда ўтказилган 4та ўйинда қаторасига мағлубиятга учрамаган эди. «Арсенал» ниҳоят, бу ишни ҳам «уддалади».

Арсен Венгер шогирдлари сафарда «Челси», «Ливерпуль» ва «Вест Бромвич»га қарши кечган ўйинларда имкониятни бой беришди. Қизиқ томони, бу баҳсларнинг барчасида 1:3 ҳисоби қайд этилди. «Кристал Пэлас»га эса бир йўла 0:3 ҳисобида ютқазиб қўя қолишди.

Аммо бу нохуш статистиканинг ҳали ҳаммаси эмас. Арсен Венгер «Арсенал» бошқаруви остида ҳали бирор марта «Кристал Пэлас»дан мағлуб бўлмаган эди. «Канонирлар» 1929 йилдан буён сафарда ўтказилган қаторасига 4та ўйинда камида 3тадан гол ўтказиб юборишмаганди. Ниҳоят, бу анъаналар ҳам барҳам топди. Мазкур ҳолатдан қандай хулоса чиқариш мумкин? «Арсенал» ва Арсен Венгернинг «муҳаббат тарихи» тобора якунига етиб бормоқда, шундайми?

Бу дунёда ҳеч бир нарса абадий эмас. Венгер экан-ку, ундан-да буюкроқ мураббийлар ҳам ишдан кетишган. Охирги мисол - Алекс Фергюсон. Шундай экан, Арсен Венгер мавсум охирида «Арсенал»дан кетадиган бўлса, асло ҳайрон қолмаймиз.

Шунчаки, клуб мухлисларига алам қиладигани - Венгер бу ишни анча илгари, ҳали обрў-эътиборга эга бўлиб турганида амалга ошириши керак эди. Агар у истеъфо борасидаги қарорини пайсалга солавермай, ҳеч бўлмаса уч йил олдин кетганда ҳозир уни буткул бошқа сўзлар билан эслаб юрган бўлардик.

Футболда ўз вақтида кетиш катта аҳамият касб этади. Масалан, «Манчестер Юнайтед» мухлислари Алекс Фергюсонни ҳали узоқ йиллар эслашлари турган гап. Ҳатто, клуб яна ўзига келиб, премьер-лига ва Чемпионлар Лигасида кетма-кет ғалабаларга эришган тақдирда ҳам Фергюсоннинг ўрни ҳар доим билинади. Аммо Венгер-чи?

Ўз имкониятларини чамалай олмаслик оғир оқибатларга олиб келиши ва мисқоллаб йиғилган обрўни ботмонлаб йўқ қилиши мумкин. Халқимизда «енгилган курашга тўймас», деган гап бор. Венгернинг ўзига қўйиб берсангиз, келаси мавсум ҳам «Арсенал»ни бошқармоқчи. Қизиқ томони, бундай мураббийлар ўзимизда ҳам топилади. Ўхшатиш ножоиз бўлса ҳам айтамиз, ўтган ҳафта Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби олий лига доирасида «Қизилқум»га қарши кечган ўйинда мағлубиятга учради.

Албатта, Арсен Венгер ва Сергей Лушанни ўзаро солиштириш - бемисл даражада бўлмағур иш. Аммо

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz

Манба: www.std.uz
Киритилди: 14:29, 16.04.2017.
Ўқилди: 5428 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.