"Реал" яримҳимоячиси Иско Испания чемпионатининг 32-турида "Спортинг Хихон" билан учрашувда (3:2) дублга эришди ва ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал"да узоқ вақт қолишни итсаётганимни кўп таъкидлаганман ва умид қиламанки, шундай бўлиб қолади. Агар бунга ишонмаганимда бундай демас эдим.
Фикримни ҳар доим аниқ айтганман. Қолишни истаётганимдан ҳайрон бўлаётганларни тушунмаяпман.
Мен дунёнинг энг яхши жамоасидаман. Дунёда "Реал"дан ортиқроқ клуб йўқ. БУ ерда бўлишим - омадимнинг келгани", - дейди Иско.