Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Барселона» футболчиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадонинг «Монако» клубига ўтиши номаълум муддатга тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда журналист Микель Бласкес хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, 22 ёшли хавбекнинг «Монако»га трансфери тўлиқ келишиб бўлинган эди, бироқ унинг агенти Жорже Мендеш келишувни тўхтатиб қолган. Қайд этилишича, Мендеш Жоау Канселу иштирокидаги эҳтимолий трансфер занжири доирасида Касадони Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубига таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, Касадонинг «Монако»га ўтиш варианти ҳали бутунлай кун тартибидан тушиб қолгани йўқ, чунки футболчининг ўзи фаолиятини Европада давом эттиришни истамоқда. Бошқа томондан эса, «Ал-Ҳилол»нинг сахий молиявий таклифи унинг бу позициясини ўзгартириб юбориши мумкин. Испаниялик футболчи маълум муддат Саудия Арабистонида тўп суриб, кейинчалик яна Европага қайтиш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Якунланган мавсумда Касадо барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйган эди.

Киритилди: 15:16, 06.06.2026.
Ўқилди: 2503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик