«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Челси» клубига қарши ўйинда нега Златан Иброҳимовични захирада қолдирганини айтди.
«У чарчади, жуда чарчади. Уни захирада қолдирмоқчиман, аммо натижани кўрамиз. У захира ўриндиғида ўтиради, бироқ исталган вақтда ёрдам беришга тайёр бўлади» - деди Моуриньо «МЮ» твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимович жорий мавсумда 27 ўйин ўтказиб, 17 гол урган.