Кириш Регистрация
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

Андрей Фёдоров: "Кўрсатган ўйинимизни футбол деб аташ қийин"

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" - "Бунёдкор" (1:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдирди.

"Биринчи бўлимда кўрсатган ўйинимизни футбол деб аташим қийин. Бу футбол эмас. Чунки хар тарафлама рақиб биздан устун келди. Бу ҳолатни нима билан боғлиқ эканлигини ҳозир изоҳлаб бера олмайман. Руҳий жиҳатдан ўйинларга тўлиқ тайёр бўла олмаяпмиз. Бу борада қанча ишламайлик ижобий ўзгариш кузатилмаяпти. Ўтган йилнинг сўнггидаги мағлубиятли натижалар ва бу йилги муваффақиятсизликларга мен жавобгарман. Аслида Фарғона клубининг имкониятлари ёмон эмас. Бироқ машғулотлардаги жамоани расмий ўйинларда умуман таниб бўлмай қоляпти. Деярли ярим жамоа футбол ўйнашни унутиб қўйгандек тасаввур уйғотмоқда. Хозирги ҳолатда жамоани руҳлантириб юборадиган қандайдир жиддий чора кўриш керак. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда бир қарорга келдим. Агар менинг жамоадан кетишим "Нефтчи"нинг кейинги натижаларига ижобий таъсир ўтказса мен бу қарорни қабул қиламан ва бунга тайёрман" - деди Фёдоров

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 20:36, 16.04.2017.
Ўқилди: 5660 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.