«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Ченмпионлар лигаси доирасида «Бавария»га қарши ўйинда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Уэльслик футболчининг фикрича, "Қироллик клуби" Ла лигада етакчилик қилиб, ЕЧЛда яхши иштирок этаётган бўлса-да, клуб ўзининг энг яхши ўйинини намойиш қила олмаяпти.
«Дастлабки ўйинда биз ишончли ҳаракат қилдик, аммо "Реал" ҳамон ўзининг энг яхши ўйинини намойиш эта олмаяпти. Чемпионлар лигаси Мадрид учун ҳамиш қийин мусобақа бўлиб келган. Биз ҳаммада кўп — 11 марта ушбу турнирда ғолиб чиққанмиз. "Реал"нинг асосий мақсади — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш.
Сўнгги йилларда мен ҳам эркак, ҳам одам сифатида етук инсонга айландим. Бошқа мамлакатда яшаётганингда тезда мослашиш керак бўлади. Мен ўз ўйинимни мукаммалаштирдим ва турли ўйин услубларида ўйнашни ўргандим. "Реал"га келишдан ҳам асосий мақсадим шу эди — ўз ўйинимни яхшилаш, ривожлантириш ва совринлар ютиш», — деди Бэйл.