«Реал» президенти Флорентино Перес янги мавсумда жамоа бош мураббийи ким бўлиши ҳақида бир қарорга келган.
Marca хабарига кўра, Перес бош мураббий Зайниддин Зидан билан учрашиб, келаси мавсумда ҳам унга ишонч билдирилишини айтган. Демак, жорий мавсумдаги натижалар қандай бўлишидан қатъий назар, Зидан «Реал» клубидан кетмайди.
Маълумот ўрнида, Зайниддин Зидан 2016 йил январь ойидан буён «Реал»ни бошқармоқда. Унинг бошчилигида жамоа Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.