«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Эшли Янг мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
«Ўйин амалиётига эга бўлмасангиз ва трансфер ойнаси яқинлашиб қолса, миш-мишлар пайдо бўлади. Мен ҳар доим айтганман, майдонда кўпроқ вақт ўйнашни истайман. Ҳозир келажагим ҳақида тасаввурга эга эмасман.
Бош мураббий мени асосий таркибда тушириши учун 100% тайёр бўлишим керак. Мен футболга чанқоқман ва муваффақият қозониш ўтида ёнмоқдаман» - деди Янг Sky Sports хабарида.