«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Бавария» (4:2) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини айтди.
«Видеоҳакамларни жорий қилиш керакми, йўқми билмайман. Ҳакамларнинг иши осонмас. Менга «Бавария»нинг иккинчи голида офсайд борлигини айтишди. Демак хатолар ҳар иккала жамоа фойдасига ишлабди. Футбол асли шунақа.
Икки ўйинда урилган 6та гол бизга кейинги босқичга чиқишга ёрдам берди. Ҳакамнинг иккинчи сариқ карточка ҳақидаги қарори ва офсайддан урилган голнинг бунга алоқаси йўқ. Футболда омад деган нарса бўлмайди. Ҳар иккала ўйинда ҳам ғалаба қозониш керак» - деди Зидан.