ЕЧЛ 1/4 финалининг "Бавария"га қарши жавоб учрашувида (4:2) "ҳэт-трик"ка эришган "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди ва мухлисларга мурожаат қилди.
"Агар яхши ўйнамасак "Бавария" бизга гол уришини билар эдик. Улар ажойиб жамоа эканликларини яна бир марта кўрсатдилар, аммо Мадрид бу — Мадрид!
Биз кучлироқ бўлдик, бунга шубҳа йўқ. Биз "Бавария" дарвозасига иккини ўйинда олти гол урдик, бу осон эмас. Биз ҳақли ғалаба қозондик ва кейинги босқичга йўл олдик.
Мухлислардан бир нарсани — мен томон ҳуштакбозлик қилмасликларини сўрайман. Мен ҳар доим қўлимдан келганини қиламан ва бор кучимни сарфлайман", – деди Роналду.
"Бавария"га қарши икки учрашувда Роналду 5 та гол урди, жавоб учрашувида эса бош билан ва ҳар икки оёқда гол уриб, "хет-трик"га эришди. Тан олиш керак, голларнинг сўнгги иккитасини у ўйиндан ташқари ҳолатдан киритгани маълум бўлди.