“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала “Барселона” тўсиғидан ўтгандан сўнг Европа чемпионлар лигаси мусобақасида кучли рақиб қолмагани ҳақида изоҳ қолдирди.
“Барселона”га қарши ўз майдонида кечган учрашувда гол ўтказиб юбормаслик катта маҳорат. Сафардаги натижадан хурсандмиз.
1/4 финал босқичига қуръа ташлаш жараёнида фақат каталонияликлардан ташқари бошқа жамоа тўғри келишини таҳмин қилгандик. Энди, мусобақада кучли жамоа қолмаганига ишончим комил.
Ўйлайманки, мусобақада қолган тўртта жамоанинг финалга чиқиш имкониятлари деярли бир ҳил. Кўрамиз, қайси жамоа финалга йўл оларкин” - дейди Дибала.