"Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи доирасида "Боруссия"га қарши жавоб ўйинида ўз ҳисобига битта гол ёзди.
18 ёшли франциялик футболчи 3-дақиқадаёқ тўпни рақиб дарвозасига йўллади. Умуман олганда, Мбаппе фаолиятида илк марта ЕЧЛда иштирок этаётганига қарамай, плей-офф босқичининг 4та ўйинида 5та гол уришга муваффақ бўлди. Бу Чемпионлар лигаси тарихида ўзига хос рекорд натижа ҳисобланади.
Бундан ташқари, Килиан "Реал" афсонаси Рауль томонидан ўрнатилган натижани такрорлади. Испаниялик ҳужумчи 19 ёшгача бўлган футболчилар орасида ЕЧЛда 5та гол урган ягона ўйинчи бўлиб турганди.