Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Goldenboy таъсири: «Тилла болалар» ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Италиянинг Tuttosportнашри GoldenBoy сов-ринига даъвогар футболчиларнинг кенг рўйхатини эълон қилди. Эътибор беринг, бу гал нақ 98 нафар ўйинчи газета эътиборида турибди. Маълумот учун айтиш керак, ҳар мавсум энг яхши ёш футболчига топшириладиган индивидуал мукофот 2003 йили таъсис этилган. Демакки, ҳозирга қадар 14 нафар йигит «Тилла бола» мақомини олишга улгурди. Хўш, соврин уларнинг кейинги тақдирига қандай таъсир қилган? Soccer.ru сайти айнан соврин лауреатларининг бугунги даражалари билан қизиқиб кўрди.

2003 йил: Рафаэль ван дер ВАРТ (Голландия; «Аякс»)

Мукофотга нимаси билан муносиб бўлди? «Аякс» таркибидаги қойилмақом ўйинлари билан. Рафаэль мавсум-2002|2003 кампанияси давомида клуби учун нақ 22та гол урди, ваҳоланки, у ярим ҳимояда тўп сургандиБоз устига, 20 ёшли ван дер Вартнинг Golden Boy совринини олишига қадар 2 марта жарроҳлик столига ётишига тўғри келганди. Муҳими, у бундай кўнгилсизликларга эътибор қаратмай, майдонга янада кучлироқ футболчи сифатида қайтди.

Шундан буён нималар рўй берди? Рафаэль ван дер Вартнинг бутун фаолияти ортда қолди, ҳисоб.Голландиялик футболчи бу оралиқда «Гамбург»даги ўйинлари билан яққолроқ кўзга ташланди, «Реал»дан таклиф олиб, Мадридда 2 йилча тўп сурди. Кейин эса «Тоттенхэм», яна «Гамбург» ва «Бетис» каби клублар шарафини ҳимоя қилди.

Ҳозир нима билан банд? Рафаэль 34 ёшга тўлди ва айни пайт Дания чемпионатида ризқ термоқда.Аниқроқ айтсак, биринчи рақамли «Тилла бола» фаолиятининг охирги қисмида «Мидтьюлланд» либосида кўриниш беряпти.

2004 йил: Уэйн РУНИ (Англия;  «Эвертон»|«Манчестер Юнайтед»)

Мукофотга нимаси билан муносиб бўлди? Англия футболининг янги умиди аввалига «Эвертон»да барчани ҳайратга солди. Кейин эса «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилиб, тезда ўз ўрнини топди. Шунингдек, унинг Евро-2004да урган голлари ҳам бош лауреатга айланишида солмоқли тош босди.

Шундан буён нималар рўй берди? Уэйн «Манчестер Юнайтед»дек клубда чинакам афсона даражасига кўтарилди. Хусусан, нафақат «қизил иблислар», балки Англия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар мақомини олди.

Ҳозир нима билан банд? 31 ёшли Руни ҳамон «МЮ» ихтиёрида. Тўғри, Жозе Моуриньо эндиликда унга унча ишонч билдираётгани йўқ. Хуллас, ҳужумчининг  ёзда жамоа билан хайрлашиши эҳтимоли анча баланд.

2006 йил: Сеск ФАБРЕГАС (Испания; «Арсенал»)

Мукофотга нимаси билан муносиб бўлди? 19 ёшли хавбек «Арсенал»нинг майдон марказидаги ҳаракатларини енгилгина бошқариши билан кўзга ташланди. Яъни кечаги мактаб ўқувчиси эмас, балки тўлиқ шаклланганиб улгурган ижрочидек таассурот уйғотди. Аниқроқ айтсак, Сеск 17 ёшидаёқ «канонирлар» асосий таркибидан жой олган ва мукофотни ютган пайт дарҳақиқат, мукаммал футболчидек тўп сура бошлаганди.

Шундан буён нималар рўй берди? Фабрегас совринлар олиш илинжида жонажон клуби - «Барселона»га қайтди. Шу тариқа Каталонияда 3 йил ўйнаб, маълум даражада мақсадига эришди, аммо ЧЛда ғолиб бўлиш орзуси ушалмади, барибир. Лекин Испания терма жамоасида муҳим ролга кўтарилиб, жаҳон чемпионатида зафар қучишдан ташқари, Европа биринчилигининг 2 карра ғолибига айланди. 2014 йили эса Англия томон иккинчи юришини бошлаб, «Челси» билан АПЛда чемпионликни тантана қилди.

Ҳозир нима билан банд? Ҳамон «Челси»да ўйнаш асносида навбатдаги чемпионликка шайланмоқда. Унинг мавсум якунида Англиянинг 2 карра чемпиони бўлишига деярли шубҳа йўқ. 

2007 йил: Серхио АГУЭРО (Аргентина; «Атлетико»)

Мукофотга нимаси билан муносиб бўлди? Йигитча 19 ёшида «Атлетико» таркибида муносиб маҳсулдорлик қайд этиш баробарида Аргентина миллий жамоасида мунтазам ўйнай бошлади. Ваҳоланки, ўша вақт «альбиселест»нинг олдинги чизиғида рақобат ўта кучли эди. Серхио бунга парво ҳам қилмай, дарҳол ўз сўзини айтишга тушганди.

Шундан буён нималар рўй берди? Агуэро «Атлетико» билан Европа Лигаси бош соврини ва УЕФА суперкубоги соҳибига айлангач, «Манчестер Сити» таклифини қабул қилди. «Кун» - Англия чемпионатининг 2 карра ғолиби ва АПЛдаги энг эффектли ҳужумчилардан бири.

Ҳозир нима билан банд? Жорий мавсум ҳам тўпурарлик қобилиятини тўлиқ ишга соляпти ва ҳозиргача «Манчестер Сити» учун 20тадан кўп гол урди. Хуллас, Серхионинг ишлари ҳамон жойида. Тўғри, орада асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйишига сал қолди. Яъни бразилиялик иқтидор Габриэль Жезус АПЛга шиддат билан кириб келгач, «Кун» бироз четга сурилди. Аммо рақобатчиси жароҳатлангач, яна ўз қаддини тутиб олди.

2008 йил: АНДЕРСОН (Бразилия; «Манчестер Юнайтед»)

Мукофотга нимаси билан муносиб бўлди? ЧЛда зафар қучган «Манчестер Юнайтед»нинг асосий таркибида фаол тўп суриш асносида Алекс Фергюсон ишончини тўла оқлади. Дейлик, ЧЛнинг Москвада кечган финал ўйини («Челси»га қарши) пенальтилар сериясида ҳал қилувчи зарбалардан бирини айнан Андерсон ижро этганди.

Шундан буён нималар рўй берди? Андерсон «МЮ» учун муҳим футболчи бўлиш йўлида роса тер тўкди. Аммо гарчи «қизил иблислар» таркибида нақ 180 марта майдонга тушган бўлсада, ишончни оқлай олмади. Ижара келишуви асосида «Фиорентина» сафига қўшилиши ҳам натижа бермагач, жимгина юртига қайта қолди.

Ҳозир нима билан банд? 2 йилча «Интернасьонал»да ўйнади, бироқ бу клуб Бразилия «А» сериясидан тушиб кетди. Чамаси 1 ой олдин эса «Коритиба» билан шартнома тузди.

2009 йил: Алешандре ПАТО (Бразилия; «Милан»)

Мукофотга нимаси билан муносиб бўлди? Бир уринишда «Милан» асосий таркибидан жой олди ва кўзни қамаштирадиган даражада тўп сурди. «Россонерлар» Патони «Янги ван Бастен» сифатида таърифлаб, унга катта умид боғлашганди.

Шундан буён нималар рўй берди? Чақнаш эффекти узоққа чўзилмади ва футболчининг «Милан» билан хайрлашишига тўғри келди. Пато аввалига тўпурарлик қобилиятини ўз ватанида тиклашга уриниб кўрди ва бунга маълум даражада эришди ҳам. Бироқ «Челси»даги ижара муддати омадсизлик билан тугади. Қолаверса, жорий мавсум аввалида «Вильярреал»­га ўтиб, Испанияда ҳам барқарор тўп суролмади.

Ҳозир нима билан банд? Бразилиялик «Тилла бола» қишда Хитой томон юзланди. Зеро, «Тянжин Куанжин» клуби унга шоҳона шартнома таклиф этди. Алешандренинг энди 27 ёшда эканлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

2010 йил: Марио БАЛОТЕЛЛИ (Италия; «Интер»|«Манчестер Сити»)

Мукофотга нимаси билан муносиб бўлди? Марио бирданига супер-иқтидорга эгалигини намойиш этди ва Жозе Моуриньо бошқарувида «Интер»нинг ғалабаларига ўз голлари билан муносиб ҳисса қўшди. «Манчестер Сити» сафига қўшилганидан кейин ҳам салоҳиятини кўз-кўз қилишда давом этди.

Шундан буён нималар рўй берди? Ёнғин, телбанамо хатти-ҳаракатлар, ўйин-кулгу, фейерверклар, пачоқланган машиналар ва ҳоказо... Шунингдек, Италия ва Англия ўртасидаги саргардонлик ҳам футболчига бирор наф келтирмади.

Ҳозир нима билан банд? Балотелли ўз фаолияти ва ҳурматини сақлаб қолиш ҳаракатини Франциянинг «Ницца» жамоасида амалга оширяпти. Ҳозирча ишлари чакки эмасдек, ҳарқалай, голлар урмоқда. Аммо яна аввалги СуперМариога айланиши фантастикадай гап, барибир...

2005 йил: Лионель МЕССИ (Аргентина; «Барселона»)

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми бу ерда

 

Манба: www.std.uz
Киритилди: 00:22, 21.04.2017.
Ўқилди: 8309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.