Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Европа лигаси ярим финал қуръаси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Европа лигасида чорак финал босқичи якунига етиб, ярим финалга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди. Бугун ярим финалга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Шу ҳақда батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Ярим финал иштирокчилари
"Аякс" (Голландия)
"Лион" (Франция)
"Манчестер Юнайтед" (Англия)
"Сельта" (Испания)

Қуръа қачон ва қаерда бўлади?
Қуръа ташлаш маросими УЕФА штаб-квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Қуръа Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Қуръа тартиби
Қуръада жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Исталган клуб исталган жамоага қарши тўқнаш келиши мумкин.

Ўйинлар қачон бўлади
Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари 4 май, жавоб баҳслари бир ҳафтадан кейин — 11 май куни ўтказилади. Қуръада номи биринчи чиққан жамоа илк баҳсни ўз уйида ўтказади.

Финал
Ярим финалга қуръа ташлаш маросимида финал ўйинидаги номинал мезбон жуфтлик номи ҳам аниқланади — 1-ярим финал жуфтлик ғолиби ёки 2-ярим финал жуфтлик ғолиби.

Финал 24 май куни Стокгольм шаҳридаги "Френдс Арене" стадионида бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:54, 21.04.2017.
Ўқилди: 6908 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.