«Севилья» бош мураббийи Хорхе Сампаоли мавсум охиригача Аргентина футбол федерацияси (AFA) билан музокара ўтказмаслиги айтди.
«Биламан, қизиқиш бор. Буни инкор қилиш – ёлғон бўларди. AFA мени танлабди, аммо улар мавсум охирига қадар кутиб турсин. Агар ҳозир музокара ўтказиладиган бўлса, «Севилья»га зарар етиши мумкин, бунга эса йўл қўймайман.
Мураббий ҳам товон пули тўланса, худди футболчи каби кетиши мумкин. Бироқ мен «Севилья»нинг ниятини билмоқчиман. Клуб президенти мавсум тугаганидан сўнг мен билан гаплашишини айтган» - деди Сампаоли Football Espana хабарида.
Аввалроқ, Сампаоли 1,5 млн евро товон пули эвазига «Севилья»ни тарк этиб, Аргентинани бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.