Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ёшлар лигасида "Навбаҳор" "Шўртан"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилган "Навбаҳор" 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнининг биринчи бўлимида "Навбаҳор" ташаббусга эришди. Бу ҳол тез орада ҳисобда ҳам ўз аксини топди. 20-дақиқада Илҳом Алибоев рақиб ҳимоячисининг хатосидан фойдаланиб, дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Алибоев ўзидан ҳам қулайроқ вазиятда турган Равшан Хурсановни тўп билан таъминлади. Хурсановга эса бўш қолган дарвозани нишонга олиш қийинчилик туғдирмади.

26-дақиқага келиб эса ҳисобдаги фарқ иккитага оширилди. И.Бойдедаев-А.Султанов-И.Алибоев комбинациясидан сўнг Алибоев 16 метрдан аниқ зарба йўллашни уддасидан чиқди.

"Навбаҳор" ёшлари 2:0 ҳисобидан кейин бироз хотиржамликка берилишди. Бундан эса ғузорликлар самарали тарзда фойдаланиб, Лазиз Убайдуллаевнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобдаги фарқни қисқартиришди.

Меҳмонлар танаффусга қадар ўртадаги мувозанатни тиклашлари ҳам мумкин эди. Ғулом Раҳмоновнинг кучли зарбасини Исроил Обиджонов қайтариб қолиб, бунга имкон бермади.

Иккинчи бўлимда “Шўртан” футболчилари кўпроқ ҳужумкор ўйин намойиш этишга интилишди. Натижада ҳар икки дарвозалар олдида хавфли вазиятлар юзага келди. Шундай бўлсада, ҳеч бир жамоа футболчисига гол уриш насиб этмади ва биринчи бўлимдаги ҳисоб сақланиб қолди.

Ёшлар лигаси, 7-тур

“Навбаҳор” – “Шўртан” - 2:1 (2:1). 21 апрель. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Д.Жалимов, И.Носиров, А.Жаббаров, Э.Турсунов.
Назоратчи – А.Абдуллаев.
"Навбаҳор": 16.Исроил Обиджонов (12.Нодир Ашурматов, 46), 2.Билолхон Тошмирзаев (13.Музаффар Абдуллаев, 90+1), 4.Жавоҳир Олимжонов, 5.Тимур Толипов, 8.Равшан Хурсанов, 15. Алишер Мирзаев (16.Аҳмаджон Мамадалиев, 64), 17.Илҳом Бойдедаев, 22.Абдуазиз Султонов, 30.Искандар Сиддиқжонов, 48.Ҳожиакбар Юнусов, 70.Илҳом Алибоев.
"Шўртан": 16.Акмал Раҳимов, 6.Акмал Бахромов, 7.Юсуф Бўриев (15.Ислом Шодмонов, 46), 9.Тимур Комилжонов, 14.Шерзод Темиров, 17.Ғулом Раҳмонов (8.Шохжаҳон Маърупов, 69), 18.Олимжон Каримов (4.Мирмуҳсин Сатторов, 66), 19.Лазиз Убайдуллаев (11.Нурбек Йўлдошев, 77), 23.Нурали Падаров, 25.Шамсиддин Сагдуллаев, 29.Қадамбой Нурметов (20.Шахзод Хурсанов, 66).
Голлар: Р.Хурсанов (20), И.Алибоев (26)– Л.Убайдуллаев (30).
Огоҳлантиришлар: Т.Толипов (67), И.Алибоев (69), Ҳ.Юнусов (83) – Н.Падаров (16), Т.Комилжонов (61).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:08, 21.04.2017.
Ўқилди: 3005 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.