“Насаф” ёшлари 7-тур ўйинлари доирасида Тошкентнинг “Обод” жамоаси билан баҳс олиб борди.
Ўтган турларда муваффақиятсизликлар туфайли қатор очколарни йўқотган Қаршиликлар бугун қандай бўлмасин ғалаба қозониши шарт эди.
Шундай ҳам бўлди. Учрашувнинг иккинчи бўлими 55-дақиқасида Дониёржон Нарзуллаев томонидан киритилган ягона гол, Қаршиликларнинг узоқ кутилган ғалабасини таъминлади.
Биринчи бўлим мезбонларнинг устунлигида ўтди. Улар гол уриш учун кўплаб имкониятга ҳам эга бўлишди. Аммо дарвозани ишғол қилиш ҳеч кимга насиб этмади. Ўз ўрнида “Обод” жамоаси ҳам ёмон ўйин кўрсатмади, улар ҳам бир неча хавфли вазиятларни ярата олишди. Бу вазиятларда ҳимоячилар ва дарвозабон яхши ҳаракат қилиб, вазиятни голга айланишига йўл беришмади.
Иккинчи бўлим, биринчи бўлимга нисбатан шиддатлироқ кечди. 55-дақиқада “Обод” жамоаси дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди. Ундан Дониёржон Нарзуллаев унумли фойдаланди ва бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди – 1:0.
Учрашувнинг қолган дақиқалари голларга бой бўлиши ҳам мумкин эди. Афсуски кўплаб голли вазиятлар пучга чиқди.
"Насаф" ёшлари навбатдаги учрашувини сафарда, “Қизилқум” ёшлари билан ўтказади. Учрашув 28 апрел куни бўлиб ўтади.
Ёшлар лигаси, 7-тур
21.04.2017. Ёшлар қароргоҳи майдони. 17:00да
“Насаф” (Қарши) – “Обод” (Тошкент) 1:0 (0:0)
Гол: Дониёржон Нарзуллаев, 55'-1:0
Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Сухроб Сатторов (Шахрисабз), Зуфар Элибоев (Қарши)
Захира ҳаками: Комил Расулов (Қарши)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (с), 4.Жўрабек Маннонов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 9.Дилшод Хушбаков (7.Абубакр Ризо Турдалиев 90+2), 14.Жаҳонгир Қурбонбоев (43.Алфайзи Неъматов 61), 19.Шерзод Насруллаев, 20.Акмал Мозговой, 22.Акмал Олимов, 28.Сардор Садуллаев(13.Мухриддин Зоиров 56), 32.Ғолиб Ғайбуллаев, 38.Дониёр Нарзуллаев.
Захира: 30.Азизхон Исақов, 34.Наврўзжон Саидов, 35.Анвар Ҳусанов.
“Обод”: 1.Ширинбой Абдуллаев (40.Убайдулло Иноятуллаев 63), 3.Аббос Исроилов, 4.Абдулборий Олимов, 7.Даниел Насриддинов, 8.Тимур Васильев (70.Фарҳод Махаммаджонов 66), 9.Миршохид Олимов, 27.Хумоюн Абдуллаев (с), 30.Жасурхўжа Исмоилов, 44.Жаҳонгир Омонов, 50.Абдуллоҳ Олимов, 77.Дилмурод Жўрабоев.
Захира: 40.Убайдулло Иноятуллаев, 10.Отабек Пардабоев.
Огоҳлантириш: Акмалжон Олимов 37, Сирожиддин Қўзиев 40, Дилшод Хушбаков 41, Алфайзи Неъматов 65.