Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЕЧЛ яримфиналида "Ювентус"нинг "Монако" тўсиғидан ўтиш имкониятини юқори чамалади
"Монако" чемпионлар лигаси яримфиналига қадар етиб борганига қарамай, унга "Юве", "Атлетико" ва "Реал"да бор маҳорат етишмайди. Монегасклар яхши кампания ўтказмоқдалар, аммо уларда "Ювентус"даги тажриба йўқ. Туринликларнинг яна бир устунликлари - жавоб учрашувини ўз уйларида ўтказишидир.
"Юве" "Монако"ни менсимайди дею ўйламайман. "Ювентус" бу каби синовларга кўникиб кетган ва чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун яралган. Аллегри - Европанинг энг яхши тактикларидан бири. У жамоани қайта қурди ва кўпроқ ҳужум уюштирадиган жамоага айлантирди. Бундан ташқари, тўрт ҳужумчиси бор жамоанинг ҳимоясида барча футболчиларнинг иштирок этишини кузатиш қизиқ", - дейди Дешам.
"Монако" - "Ювентус" ўртасидаги биринчи учрашув 3 май куни бўлиб ўтади.