Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Қўқон-1912» Суҳроб Бердиевнинг учта голи эвазига «Металлург»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Олий лига 7-турида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Металлург»ни қабул қилди.

Учрашувдаги илк хавфли вазият меҳмонлар томонидан ташкил этилди. 5-дақиқа Зоҳид Абдуллаевнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

Қўқонликларнинг 10-дақиқадаги ҳужуми самара келтирди. Филип Райевац томонидан оширилган тўп дарвозабонга тегиб Суҳроб Бердиевга келиб тушди. Суҳроб эса бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этишди. Аммо Зоҳид Абдуллаевнинг зарбасини Ашуров қайтарди.

18-дақиқада Иброҳим Раҳимовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Филип Райевац боши билан дарвозага йўллади. Зарба бироз кучсиз чиқди. Натижада Сафоев тўпни эгаллаб олди.

23-дақиқада Иброҳим Раҳимов қанотдан кириб бориб, тўпни орқароқдаги шериги Баҳодир Акрамовга оширди. Акрамовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

26-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима тўпидан кейин оширган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

29-дақиқада қўқонликлар жарима майдончаси ёнидан жарима тўпини тепиш имкониятга эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпни ҳимоячимизнинг ўзи дарвозага йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

35-дақиқада Филип Райевац бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Сафоев ўз ўрнида.

36-дақиқа меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга яқин келишганди. Жарима майдончасида ёлғиз қолдирилган Зоҳид Абдуллаевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ушбу вазиятда ҳимоячиларимиз ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтирмоқчи бўлишганди.

Биринчи бўлимнинг сўнггида майдонда можароли вазиятлар вужудга келди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Ҳикмат Ҳошимов иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимни қўқонликлар шиддатли тарзда бошлашди. 55-дақиқа Суҳроб Бердиевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза туридан жой олди.

69-дақиқа Андрей Сидоров қулай имкониятдан фойдалана олмади.

71-дақиқа Суҳроб Бердиев учинчи тўпини киритиши мумкин эди. Унинг боши билан берган зарбасини Сафоев қайтаришга эришди.

75-дақиқа бугунги ўйин қаҳрамони Суҳроб Бердиев учинчи марта бекободликлар дарвозасини ишғол этди.

79-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг навбатдаги жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

89-дақиқа Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Ашуров ўзини кўрсатди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар бўлишига қарамай, мухлисларга бошқа гол кўриш насиб этмади.

Олий лига, 7-тур
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 3:0 (1:0)
Голлар: Суҳроб Бердиев (10, 55, 75)

Ҳакамлар: О. Толибжонов, Н. Рўзимов, С. Еремеев, А. Рубаков.
Назоратчи: И. Нехочин.
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (11. Андрей Сидоров-63), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (25. Иқбол Маликжонов-77), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац (97. Ойбек Рустамов-47).
Захира: 13. Никита Рибкин, 17. Аваз Маматхўжаев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович.
“Металлург”: 1. Зафар Сафоев, 3. Вусол Магерамов, 4. Ҳикмат Ҳошимов (С), 6. Дилмурод Каримов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Мурод Тошматов (13. Санжар Қодирқулов-57), 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов (14. Даврон Каримқулов-46), 20. Достон Турсунов, 22. Ислом Исоқжонов, 40. Исломбек Қобилов.
Захира: 32. Суҳроб Султонов, 7. Дониёр Адилов, , 70. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Дониёр Исмоилов, 95. Тимур Усмонов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:03, 22.04.2017.
Ўқилди: 4662 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.