Хорижда тўп сурувчи ўзбекистонлик футболчиларнинг фаолиятига назар соламиз.
Тўраев жамоаси - ярим финалчи. Малайзия футбол ассоцияцияси кубоги ярим финалчилари аниқланди. Лутфулла Тўраевнинг клуби - «Теренггану» чорак финал босқичи жавоб баҳсида «Саравак» меҳмони бўлиб, асосий вақтда 1:1 ҳисобини қайд этди. Натижада ғолибни пенальтилар сериясида аниқлашга тўғри келди. Хуллас, «лотерея баҳси»да 4:1 кўринишида устун келган Тўраев жамоаси кейинги раундга чиқди. Ҳамюртимиз мазкур учрашувни асосий таркибда бошлади.
Кримец ҳамон амалиётсиз. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец Хитой супер-лигаси 6-турида ҳам ўйин амалиётисиз қолди. Унинг клуби - «Пекин Гуоан» эса ўз майдонида «Тянжин Куанжин» билан муроса йўлини танлади - 1:1. Мутлақо тушунарсиз ҳолат шуки, пойтахт клуби устози Хосе Гонсалес ҳамюртимизни жорий мавсум ҳали бирор марта ҳаттоки, ўйин қайдномасига ҳам киритмади. Миллий жамоамиз сардори Одил Аҳмедов эса «Шанхай СИПГ»нинг 3:0 кўринишидаги ғалабасига 90 дақиқалик фаоллиги билан ҳисса қўшди. Андре Виллаш-Боаш шогирдларининг бу сафар таркибида машҳур Эсьекел Лавесси тўп сурадиган ва машҳур Мануэль Пеллегрини қўл остида шуғулланаётган «Хэбэй Чайна Форчун»га заррача имконият қолдиришмаганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Анзур Исмоилов жамоаси - «Чанчун Ятай» ҳам бу турда ғалабани нишонлади. «Хэнан Жинанье» билан ўйнаган чанчунликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувда тўлиқ иштирок этган Исмоилов биринчи бўлим охирида сариқ карточка олди. Айтиш жоиз, «Чанчун Ятай» жорий мавсум ҳисобидан биринчи марта ғалабага эришди.
Пенальти эвазига ютуқ. Таркибида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров тўп сураётган «Сепаҳон» жамоаси Эрон про-лигаси 28-турида «Сабо Батери» меҳмони бўлди ва пенальтидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз одатдагидек, ўйинни бошланғич таркибда бошлади.
Рашидов - ўйин қаҳрамони. «Ал-Жаиш» клуби Қатар кубоги ярим финалида мамлакат чемпиони - «Лаҳвия»дан устун келди. «Ал-Садд»га тегишли Jassim Bin Hamad Stadium аренасида бўлиб ўтган ўйинда жами 5та гол урилди ва шундан 3та миллий термамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов клуби ҳисобига ёзилди. Эътиборли томони, ўйин якунида айнан ҳамюртимиз урган гол муҳим аҳамият касб этиб, «Жаиш» 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилиш асносида финал йўлланмасини қўлга киритди. Яна бир томони,
Бу ҳали ҳаммаси эмас, мақола давомини бу ердан ўқишингиз мумкин