«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола Манчестер дербисидан олдин ўз фикрларини айтди.
«Ўйин жуда оғир бўлади. «Ман Юнайтед» Ибрасиз ҳам яхшироқ ўйнашга қодир. Шубҳасиз, Иброҳимович – ажойиб футболчи, аммо уларда бошқа ҳужумчилар ҳам бор. Лингард, Рэшфорд ва Янг ҳар қандай ҳимояни ёриб ўтиши мумкин.
9 йилдан буён мураббийлик қилмоқдаман ва илк маротаба бир мавсумда совринсиз қолдим. Қачонлардир бу воқеа юз бериши керак эди. Агар фаолиятим узоқ вақт давом этса, бу воқеа яна такрорланиши мумкин. Аммо Европада совринсиз қолаётган катта клублар кўп.
Олдинда 6та ўйинимиз бор. Улардан тўрттасини уйда ўтказамиз, демак Чемпионлар лигаси йўлланмаси тақдири эртага бўладиган ўйин ва уй учрашувларимизга боғлиқ» - деди Гвардиола.