«Наполи» ҳужумчиси Лоренцо Инсинье жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Янги келишувга кўра, у жамоа сафида 2022 йилга қадар тўп суради, футболчининг маоши эса деярли беш баробар ошган. Эндиликда Инсинье йилига 1,1 миллион евро ишлаб топади.