Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Баусанинг Аргентина термасидан истеъфога чиқарилишига Месси сабабчи эмас

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Эдгардо Бауса таъкидлашича, унинг истеъфога чиқишига Лионель Мессининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

«Месси? Мен у учун майдонда идеал жой топишга ҳаракат қилдим. Назаримда, ўнг томонда у ўзини яхши ҳис қилади. Мен унга шундай вариант таклиф қилдим, у эса рози бўлди.

У менга таркибда ким ўйнаши кераклиги, ким ўйнамаслиги кераклиги ҳақида ҳеч қачон гапирмаган. У жамоадошларини танқид қилмаган. Мен у билан ўйинни, рақибларимизни муҳокама қилгандик. Шуни аниқ айтишим мумкинки, менинг истеъфога чиқишимга Мессининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Терма жамоадан кетишим кераклигини билганимда, хафа бўлдим. Ишончим комил, биз ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олардик», – деди Бауса.

Таъкидлаш лозим, аввалроқ Месси мураббийнинг истеъфога чиқишини талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 11:42, 28.04.2017.
Ўқилди: 3432 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик