Кириш Регистрация

Марат Бикмаевнинг голлари 12тага етди

Баҳо:
+ | -

Олий лига турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Локомотив" 6 та ўйинда 13 бор гол уришга муваффақ бўлди. Мана шу 13 голдан еттитаси Марат Бикмаевга тегишли.

Бикмаев кўз тегмасин, бу йил яхши мавсумни ўтказяпти. У Осиё чемпионлар лигасида ҳозирча бешта гол уришга муваффақ бўлди. Бикмаев олий лигада "Машъал", "Сўғдиёна", "Олмалиқ" дарвозасига биттадан, "Насаф" билан "Пахтакор"га эса иккитадан тўп киритди.

У шунингдек, ОЧЛда "Ал Аҳли" ва "Истиқлол" дарвозасини бир мартадан ишғол қилган бўлса, "Ал Таавон" билан кечган ўйинда учта гол уриб тур қаҳрамонларидан бири бўлди ва натижада ОФК томонидан тузиладиган тур рамзий терма жамоасига киритилди.

"Локомотив" эртага, 29 апрель куни ўз майдонида "Обод"га қарши баҳс олиб боради. Бу ўйинда ҳам Бикмаевдан голлар кутиб қоламиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 14:51, 28.04.2017.
Ўқилди: 4041 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик