Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Кучли бешликнинг энг мустаҳкам ҳимоялари

Баҳо:
+ | -

Европада 2016/2017 мавсум охирига тобора яқинлашиб келаётган бир пайтда кучли бешлик чемпионатларининг баъзи жамоалари жуда кам гол ўтказгани билан метин ҳимоясини кўз-кўз қилмоқда.

Қизиқарлиси, бундай жамоларнинг ҳаммаси ҳам ўз миллий чемпиоантида етакчи эмас. Эътиборингизга кучли бешликда шу пайтгача энг кам гол ўтказган жамоаларни тақдим этамиз.

Кучли ўнликни Англия Премьер Лигаси пешқадами «Челси» бошлаб беради – лондонликлар ҳозиргача 33 та ўйинда 29 та гол ўтказган. «Аристократлар»дан 1 та кам – 28 тадан гол ўтказган жамоалар эса учта бўлиб, улардан бири «Рома» Италия А сериясида иккинчи ўринни, «Монако» Франция 1 Лигасида биринчи ва «Ницца» учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Еттинчи ўринда 34 ўйинда 27 та гол ўтказиб, Испания Ла Лигасида 5-ўринни эгаллаб турган «Вилярреал» бормоқда. Олтинчи ўринда эса Ла Лиганинг яна бир вакили – «Атлетико» бормоқда. «Севилья»ни қувиб ўтиб учинчи ўринга ўрнашиб олган мадридликлар ҳозирча 25 та гол ўтказган.

Бешинчи ўриндаги «Манчестер Юнайтед» шу пайтгача 24 та гол ўтказган бўлиб, 33 ўйиндан кейин Премьер Лигада бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Франция 1 Лигасида «Монако»ни изма-из таъқиб қилиб келаётган «ПСЖ» эса 34 ўйинда 23 та гол ўтказиб юборган.

Учинчи ўринда Премьер Лигада «Челси»ни таъқиб қилаётган ягона жамоа – «Тоттенҳем» бўлиб, лондонликлар 33 ўйинда 22 та гол ўтказган. Иккинчи ўринда эса 33 ўйиндан 20 та гол ўтказган «Ювентус» бормоқда ва бу туринликларнинг А сериядаги пешқадамлигининг асосий сабабларидан биридир. Ниҳоят биринчи ўринда Бундеслига пешқадами «Бавария» бўлиб, мюнхенликлар ҳозирча 30 та ўйинда атиги 17 та гол ўтказиб юборган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:48, 28.04.2017.
Ўқилди: 7026 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.