Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Олий лига. «Бунёдкор» Муборакда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 8-турига старт берилди. "Машъал" клуби Муборакда "Бунёдкор"ни қабул қилди.

Ўйин тенгкурашлар остида бошланди. Баҳснинг 32-дақиқасида "қалдирғочлар" ҳисобни очишлари мумкин эди, аммо "Машъал" ҳимоячилари йўл қўйган хатодан Шомуродов унумли фойдалана олмади. Элдор деярли бўш дарвозани ишғол қилолмади.

Орадан 2 дақиқа ўтиб омад муборакликлардан юз ўгирди. Мезбонларнинг ҳужуми пайтида Зуҳуров тўпни тепиб юборишда хатога йўл қўйди ҳамда "Машъал" хавфли вазият яратди. Зафар Тўраев тепган тўп тўсинга тегди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Зуҳуров яхши ҳаракат қилди. Зафар Тўраев томонидан берилган зарбани Муроджон дарвоза чизиғи устидан тўпни оёқлари билан қайтарди.

Баҳс тугашига 7 дақиқа қолганида "Машъал" ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Тўраев ва Муртазоев комбинациясидан сўнг Зафар "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Машъал" ўз очколарини 14тага етказиб, жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олган бўлса, "Бунёдкор" 8-ўринда қолмоқда.

Олий лига, 8-тур
17.30 "МАШЪАЛ" - "БУНЁДКОР" 1:0
Гол: Зафар Тўраев (83)
"Машъал": 35.Илёсов 2.Шойқулов (Мирзакамол Камолов 90+1), 3.Раҳмонов 6.Абдураимов 10.Муртазоев (Зохир Қўзибоев 87), 13.Шаймонов 18.Шодмонов 44.Бегимқулов 55.Агалиев 77.Олимов 90.Тўраев (Кенжа Тўраев 84).
"Бунёдкор": 25.Зуҳуров (С), 2.Ашурматов 4. Комилов 10.Шомуродов 16.Саноев 17.Ҳамдамов 19.Тўхтасинов (Шаҳзодбек Нурматов 74), 20.Азимов (Жавоҳир Эсонқулов 84), 21.Аҳмадалиев 28.Умиров 29.Шукуров.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:59, 28.04.2017.
Ўқилди: 4465 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик