Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Жошуа — Кличко жангига тааллуқли қизиқарли маълумотлар

Баҳо:
+2 | -

Uzreport профессионал бокснинг супер-оғир вазнидаги спортчилари — Владимир Кличко ва Энтони Жошуа ўртасидаги чемпионлик жангини бугун — 30 апрелга ўтар кечаси тунги 1:40 дан бошлаб намойиш этади.

Бугунги бокс кечасини UzReport телеканалида Давран Файзиев шарҳлаб боради. У ўзининг Facebook саҳифасида мазкур жанг олдидан қуйидаги фактларни ёзиб қолдирди.

Владимир Кличко ва Энтони Жошуа 16 йиллик фарқ билан Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган. 1996 йилда Владимир, 2012 йили ўз уйида Энтони. Жошуа Олимпиадани ютганида Кличко профрингда 50 дан ортиқ жанг ўтказиб бўлганди. Кличко Олимпиада чемпиони бўлганида Жошуа 6 ёшда эди. Энтони Жошуа — профессионал рингда 18 жанг, 18 ғалаба ва 18 нокаут. Жошуага қарши чиққан рақиблардан ҳеч ким еттинчи раундан нарига ўта олмаган. Кличко бокснинг супероғир вазнида энг узоқ вақт давомида чемпион бўлган боксчилардан бири ҳисобланади. Рақиблари бўйида фарқ йўқ. Энтони қўлларининг узунлиги бўйича устун. Бу эса Кличкога қарши чиқадиган боксчиларда кам учрайдиган ҳолат. Икки йил олдин Жошуа Кличко иштирок этган машғулотда спаринг шерик ролини ўйнаганди. Ўшанда Владимир ёш боксчининг улкан потенциали ва кучига тан бериб, уни оғир вазн келажаги деб айтганди. Жангни «Уэмбли» стадионида 86.000 мухлис томоша қилади. Рекордга яқин кўрсаткич. Букмекерлик компаниялари тарихда иккинчи бор бокс олдидан Кличкони фаворит деб эътироф этмаяпти.

"Бу «тажриба» ва «ёшлик» ўртасидаги классик тўқнашув. Тезкор Жошуада имкон дастлабки беш раундда бўлади. Ундан ўтиб кетса, Кличко бир неча ўн йил ичида ёзган бокс китоблари кутубхонасига олиб кириб, дарс бериб қўяди" - деб ёзади Даврон Файзиев.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:39, 29.04.2017.
Ўқилди: 13726 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.