Олий лига 8-туридан ўрин олган «Динамо» - «Сўғдиёна» (2:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини айтди.
«Баҳс қизиқарли бўлди. «Динамо» ҳаммага жиддий қаршилик кўрсатяпти, чемпионатнинг ҳақиқий кашфиёти.
«Нефтчи» билан ўйинда тасодифан ютқазганимизни исботлашимиз керакк эди, ўйинга руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўрган эдик. «Динамо»нинг 2 та ўйинини шахсан ўзим кузатдим, ўргандим.
Бугун очиқ футбол бўлди, Самарқандга ғалаба учун келгандик. Афсус, иккинчи ўйинки 89-дақиқада муҳим очколарни қўлдан бой беряпмиз.
Жиззахдан келган кўплаб мухлисларга раҳмат айтаман. Бугун биз 2 очко йўқотдик. Чунки голли вазиятлар жуда кўп бўлди. Тўп юмалоқ майдон текис...
Чемпионатимиз бу йил бошқачароқ ўтяпти, келишилган ўйинларга қарши кураш сабабли шундайми? Бу саволингиз провакацион. Келишилган ўйинлар ҳақида билмайман. Билмаган нарсам ҳақида гапирмайман...
Бошқачароқ ўтишига сабаб, бюджети кам жамоалар ёшларга катта эътибор бераётганида. Мана, Динамони олинг, Наумов ва Бозоровдан бошқа машҳур ном йўқ. Умуман, номдор жамоаларнинг пастдалигига, хусусан, «Пахтакор»га келсам, бу жамоа чемпионат якунида барибир кучли учликда бўлади» - деди Файзиев.