Олий лига 8-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Қўқон-1912” (2:3) ўйинидан сўнг, меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин чиройли тарзда ўтди. Биринчи бўлимда биз ташаббусга эга бўлдик. Иккинчи таймда эса “Шўртан” яхши ўйнади, вазиятлар яратди. Шогирдларимга эса етти турдан бери мағлубиятга учрамаётганликлари учун катта раҳмат айтаман. Бизнинг ҳар доим қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман.
Олдимиздаги асосий мақсадимиз чиройли ўйинларимиз орқали ишқибозларни стадионга қайтариш эди. Ўйлайманки, мақсадимизга эришиб боряпмиз. Қўқондаги ўйнларда стадионимиз мухлислар билан лиқ тўлмоқда.
Бугун рақибимиз сафида Тараннинг йўқлиги ҳам бизнинг фойдамизга ишлади деб ўйлайман. Чунки, Игорь кучли ҳужумчи саналади. Ғузорликларнинг иккинчи таймда кўрсатган ўйини таҳсинга сазовор. Ўзим ҳам футболчилик пайтимда “Шўртан”да тўп сурганман. Бу жамоага кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан"- деди Ҳасанов.