Кеча "Реал" ЕЧЛ яримфиналида "Атлетико"га қарши биринчи учрашув олдидан охирги машғулотини ўтказди.
"Қироллик клуби"нинг расмий сайти хабарига кўра, Зинедин Зидан қўл остида Гарет Бэйлдан бошқа барча футболчилар бўлган. Уэльслик футболчи тренажёр залида бўлган. Пепе ва Фабиу Коэнтрау якка ҳолда шуғулланганлар.
Футболчилар машғулот жараёнида иккига бўлиниб тўп назорати ва прессинг бўйича машқ бажарганлар. Машғулотнинг асосий қисмида тўп билан ишладилар, охирида эса жамоа ҳаволатиб тўп узатишлар ва дарвоза томон зарбаларни машқ қилдилар.