Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Интервью. Леонарду Жардим: «Мураббий учун тил билиш муҳим»

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финали йўлланмасини қўлга киритган 4 жамоа ичида энг кўп эътиборни тортгани «Монако» бўлди, десак муболағага йўйманг. Айниқса, тажрибали Радамель Фалькао ҳамда ёш истеъдод соҳиби Килиан Мбаппе етакчилигида «Манчестер Сити» ва «Боруссия» Д.ни мусобақадан чиқариб юборган монегаскларга кўпчилик ҳавас қилмоқда. Хўш, ушбу клубнинг ютуқлари замирида нима ётибди? Жавоб тайёр: «Монако»да ажойиб бош мураббий - Леонарду Жардим бор. Яқинда ушбу мутахассис хорижлик ҳамкасбларимизга интервью бериб, муваффақият қозониш сири билан ўртоқлашди.

- Мураббийликдаги дебютингизни 27 ёшлигингизда нишонлаган экансиз. Мазкур соҳада тўпланган тажриба фаолиятингизда ас­қотдими?

- «Камаш»да иш бошлашимдан олдин 13 ёшгача бўлган болаларни шуғуллантиргандим. Ўшанда эндигина 19 баҳорни қаршилагандим. Сўнгра 21 ёшимда бош мураббий ёрдамчисига айландим. Ишлашдан асло тўхтамадим. Бу эса кўпчиликка нотаниш нарса - ўн беш йиллик тажрибани тақдим этди. Аммо тажрибанинг ўз камлик қилади, билим олиш ҳам муҳим. Тажриба тўғри қарор чиқариш ва хатоларни камайтиришда асқотади.

- Ёш жиҳатидан ўзингиздан катта ўйинчилар олдида қандай обрў орттирдингиз?

- Ростини айтсам, бош мураббий сифатидаги ўн беш йиллик фаолиятим давомида катта муаммоларга йўлиқмаганман. Имкон қадар воқеалар ривожланаётган ерда пайдо бўлиб, мураккаб масалаларнинг жиддийлашишига йўл қўймайман. Ўйлашимча, кўпчилик шу муаммоларнинг туғилиши ва уларнинг катталашишига йўл қўйиб беришади. Футболда ҳамма нарса тез рўй беради. Миллионлар ўйини - бу эҳтирос, шундай экан, майда деталларни кўздан қочириш оқибатида кичик нуқсон катта муаммоларга айланиши турган гап.

- Мураббий учун шогирдлари ёнида туриш муҳимми?

- Менинг сирим шундаки, ҳамиша ўйинчи ва клуб ходимлари билан ёнма-ёнман. Иштирокка таъсир этувчи ҳар бир воқеада қатнашиш жуда муҳим. Бошқа томондан, мазкур ҳолат ўйинчилар билан ўта яқин бўлишни ҳам англатмайди. Бу мутлақо турлича нарсалар. Энг катта таваккал одамлар билан масофани қандай сақлашга боғлиқ. Ўйин­чилардан узоқлашадиган мураббий уларнинг имкониятидан максимум фойдаланолмайди, деб ўйлайман.

- Мураббийлик услубингизни айрим обрўлилар феъл-атворига қараб мослаштирасизми?

- Бу жуда муҳим. Барчамиз бир хилмиз ва ўз навбатида, турличамиз. Берилган кўрсатма қайсидир футболчини ҳаяжонлантирса, бошқасини хотиржам қилади, учинчиси эса мазкур ҳолатда ниманидир кашф этади. Шу боис ҳар бир шогирдингиз ҳақида тўлиқ маълумот тўплашингиз даркор. Қўл остимдаги ўйинчиларнинг иштирокини яхшилаш учун кимгадир мотивация тақдим этишим, бошқасини танқид қилишим, керак пайтда улардан тўғри жавобни олишим керак. Ҳозирги пайтда саноат соҳасида бўлгани сингари футболда ҳам бу омил катта роль ўйнайди. Скаутлар ҳам шундай деталлардан воқиф этилади ва мен учун индивидуаллик ҳамда билимли бўлишнинг аҳамияти юқори. Агар ўйинчи шу икки сифатни ўзлаштирса, бошқа хусусиятларсиз ҳам муваффақиятга эришиши мумкин.

- Сизнингча, етакчи бўлмай туриб, юқори даражали мураббийга айланишнинг иложи борми?

ДАВОМИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:57, 02.05.2017.
Ўқилди: 2846 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.