Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

ЕЧЛ. Роналду «Атлетико»ни «кўмди»

Баҳо:
+6 | -

Европа чемпионлар лигасининг дастлабки финалчиси аниқланди. Деярли аниқланди!

Зидан "Атлетико"га қарши учрашувга жуда тўғри стратегия ва тактика танлади. "Реал" футболчилари мураббийнинг режасини аъло даражада амалга оширилди.

"Мадрид" илк 10 дақиқа ичида босим уюштириб, "матрасчилар" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Каземиро ўнг томондан берган узатмани Роналду бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан 6 дақиқа ўтиб майдон эгалари иккинчи голни уришлари мумкин эди.  Бурчакдан етказилган узатмани Варан бош билан дарвоза томон бурди. Облак қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Орадан 1 дақиқа ўтиб, "Атлетико" ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди. Кокенинг ажойиб узатмасидан кейин Гамейро бирга-бир вазиятга чиқди ва Навасни алдаб ўтишга ҳаракат қилди. Кейлор "Реал"ни қутқарди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида Бензема жуда чиройли гол муаллифига айланишига бир бахя қолди. Роналду чап қанотдан дарвозабон майдончаси олдига узатма берди ва Карим чалқанча услубда зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди. 32-дақиқада эса Гризманн жаримадан етказган узатмага Годин ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.

Биринчи бўлим мана шундай кескин ҳужумлар остида кечган бўлса, иккинчи бўлимда жамоаларнинг режалари ўзгарди. Зидан жамоаси ҳимояда мустаҳкам ўйнаб, қарши ҳужумларда ўз имкониятларини кутди. Бундай имконият келди, бир эмас, икки марта.

Учрашувнинг 73-дақиқасида Фелипе Луиснинг хатосидан кейин Роналду зарбавор вазиятга чиқди ва 14 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида Лукас Васкес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва чизиқ устидан тўпни орқага етказди. Криштиану 9 метрдан дарвозани ишғол қилди! 3:0, хет-трик!

Мадрид дербисида "Реал" дастлабки ўйинни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилди ва амалда финал йўлланмасига эга бўлди. Жавоб ўйини 10 май куни "Висенте Кальдерон"да бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал, дастлабки ўйин
2 май, соат 23:45."Сантьяго Бернабеу"
"РЕАЛ МАДРИД" - "АТЛЕТИКО МАДРИД" 3:0
Голлар: 1:0 – 10 Роналду, 2:0 – 73 Роналду, 3:0 – 86 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Начо, 46), Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Асенсио, 68), Кроос, Бензема (Васкес, 78), Роналду.
Атлетико – Облак, Годин, Филипе Луис, Савич, Люка Эрнандес, Сауль (Гайтан, 58), Габи, Коке, Феррейра Карраско (Корреа, 68), Гризманн, Гамейро (Торрес, 57).
Огоҳлантиришлар: Коке (26), Иско (48), Сауль (53), Савич (83).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:47, 03.05.2017.
Ўқилди: 22577 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.