Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Бернарду Сила (куч), э-э, йўғе, Сильва!

Баҳо:
+ | -

Леонарду Жардим «Монако»да янги тактик схемани амалга татбиқ этганидан кейин нафақат клубнинг ўйин услуби, балки футболчилар, уларнинг профессионал ишга нисбатан муносабат-ёндашувлари ҳам кескин ўзгарди. Натижада князлик жамоаси ҳам ички чемпионат, ҳам ЕЧЛдек нуфузли, рақобатбардош турнирда бирдек муваффақиятли тўп сурмоқда. Хусусан, Бернарду Силва янги тактик чизмаларга осонгина мослашди ва ҳозирда ўз сўзини баралла айтмоқда. Мисол учун, бош мураббий Леонарду Жардим «Ренн»га қарши учашувда илк марта 4-2-2-2 тактик схемасига мурожаат этиб, уни синовдан ўтказганди. Жорий мавсум барчани лол қолдираётган мутахассис кейинги турда ёш ярим ҳимоячи Бернарду Силвага ҳам имконият берди. Бу футболчи учун Франция олий дивизиони доирасидаги 6та тур ичида 3-марта позиция алмаштириш эди. Хуллас, португа-лиялик ярим ҳимоячи бунгача чап қанот вингери ва «10-рақам» (4-2-3-1 тактикасида) ролини бажариб кўришга улгурганди. Мураббий унинг олдига 4-2-3-1 тактик чизмасидан фойдаланилганда, кўзга ташланган камчилик-лар - тўпни тез-тез йўқотиб қўйиш ва керагидан ортиқ ушлаб қолиш ҳолларига барҳам бериш вазифасини қўйди. Мана, жамоа Жардим йўлга қўйган янги услубга дахлдор кўрсатмаларни рисоладагидек бажариш эвазига турли камчиликлардан фориғ бўлди, Силва эса схеманинг муҳим бўғинига айланди.

Хуллас, Бернарду ўзининг севимли ролини эгаллаб, плеймеркер позициясида тўп сура бошлади. Оддий айтганда, унинг қаршисида азалий орзуси - майдондаги эркинлик ва кенглик юзага келди. Ўсмирлар жамоасида Силвага устозлик қилган мураббий Хелена Кошта унинг ўйин услуби хусусида шундай деганди: «Бернарду ажойиб ўйин услубига эга. Бу шогирдимни қанот вакили эмас, балки «10-рақам» ролида тасаввур қиляпман. У дейлик, Роналдудан фарқли ўлароқ, анча босиқ, хотиржам тўп суради. Хусусан, кўпроқ ўз ўрнида қолишга мойилки, бу тактик ишланмаларни маромига етказишда жуда муҳим саналади». Энди жаҳон футболидаги энг илғор агентлардан бири Жорже Мендешнинг футболчи ҳақидаги фикрларига эътибор қаратинг: «Бернарду жисмоний кўрсаткичлар нуқтаи назаридан айнан «Барселона» услубига жуда мос тушади. Тўғри, у ҳозирча ўз хатти-ҳаракатларини тўлиқ назорат қилиш қобилиятига эга эмас. Шунингдек, статистик кўрсаткичлари ҳали анча паст». Ҳа, таниқли агентнинг мулоҳазаларига қўшилмасликнинг иложи йўқ.

Фақат шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, Силва жорий мавсум ўзи истаган услубда ҳаракатланмоқда. 4-2-2-2 тактик чизмасининг ўзига хос томони бор: ҳаракат йўналишлари режадагидек бўлиши таъминланса, рақибнинг ҳимоя ва таянч ярим ҳимоя чизиқлари ўртасида сезиларли бўшлиқ юзага келади. Яъни ҳимоячилар 2 нафар ҳужумчини, таянч ҳудудидан жой олганлар эса марказ орқали олға интиладиганлар йўлларини ёпиш билан шуғулланишади. «Монако»да Тома Лемар кўпинча Силвадан орқароқда ўйнамоқда. Шу тариқа чизиқлар ўртасидаги кенгликни ёлғиз португалияликнинг ўзи назорат қилмоқда. Жозе Моуриньонинг фикрига кўра, вертикал футбол тактикасида тезкор футболчилар самарадорлигини ошириш учун ўрта зонадаги ўйинчилардан бири тўпни ўзида ушлаб туриши ва керакли пайт аниқ узатмани амалга ошириши керак. Табиийки, бунинг учун алоҳида иқтидор талаб этилади. Агар шундай футболчи топилса,

ДАВОМИ

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 10:02, 03.05.2017.
Ўқилди: 3580 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.