Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Марат Бикмаев: «4та гол уриб ғалаба қозонмаслик – алам»

Баҳо:
+ | -

Мана, ОЧЛ гуруҳ босқичи финишига 1та қолди. «Плей-офф» йўлланмасидан ҳали умид узмаган клублар орасида «Локомотив» ҳам бор. «Темирйўлчилар» 5-турда С.Арабистонининг ««Ал-Тавон»» клубини қабул қилиб, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқаришди - 4:4. Ушбу натижа «Локо»га қимматга тушиши мумкин.

Умуман, Мирко Йеличич жамоаси 5-турдан кейиноқ курашни давом эттириш имкониятини йўқотиши ҳеч гап эмасди. Хайриятки, Эроннинг «Истиқлол» клуби «Ал-Аҳли»- (БАА)га ютқазмади. Аммо ҳозир ҳам Ўзбекистон чемпионининг тақдири ўз қўлида эмас. 6-турда «Ал-Тавон»» зафар қучган тақдирда «Ал-Аҳли» устидан қозониладиган ғалаба ҳам «Локомотив»га ёрдам бермайди. Боиси, ўзаро ўйинлар ҳисоб-китобида саудлар «темирйўлчилар»дан устун. Хуллас, биз Тошкентдаги ўйинда «хет-трик»ка эришган Марат Бикмаевдан ОЧЛдаги иштирок хусусида интервью олдик.

- Марат, «хет-трик» қайд этганингиз - яхши. Ниҳоят, бир неча йил аввалги Бикмаевни қайта кашф этгандекмиз. Лекин якунда қимматли 2 очкодан маҳрум бўлганинглар - ёмон. Умуман, «Ал-Тавон»» билан ўйинда икки хил бўлим гувоҳига айландик. Бунинг сабаби нима?

- Ҳа, очиғи, голларим татимади. Ғалабани сақлаб қолганимизда эди. Афсуски, яна қўшиб берилган дақиқаларда гол қўйиб юборганимиз панд берди. Дарҳақиқат, биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракатландик. Ҳаттоки, ҳисобни рақиблар очган бўлсаларда, тушкунликка берилмадик ва тезда жавоб голини урдик.

Хуллас, илк 45 дақиқаликда мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажардик. Шахсан мен гол қўйиб юборганимиздан кейин ҳам ««Ал-Тавон»ни енгишимизга шубҳаланмагандим. Афсуски, турли факторлар бир бўлиб, ғалабани қўлдан чиқардик. Ҳавонинг бирдан исиб кетгани, айрим футболчилар жароҳатдан энди қутулиб, сафга қайтишгани ҳам таъсир қилди, менимча. Энг катта камчилигимиз - гол қўйиб юборишдан чўчиб тўп сураётганимиз. Негадир ҳисобда олдинга чиқиб олгач, устунликни сақлаб қолишга кўпроқ эътибор қаратяпмиз. Менимча, бу психология билан боғлиқ ҳолат.

Ўзимга келсак, ўйиндан олдин майдонни голсиз тарк этмаслигимга ишонгандим. Бу - ички туйғу. Биринчи гол урилган вазиятни алоҳида таъкидлашим керак. Машғулотларда бундай комбинация устида ишлагандик: Машарипов тўп узатди, мен дарвозани ишғол қилдим. Жалол пенальти ҳам ишлади. Ўзи сўнгги пайтлар иккимиз майдонда бир-биримизни тушуниб ўйнаяпмиз. Учинчи голда эса менга Диёр Туропов ёрдам берди. Афсуски, бу голлар жамоамга ғалаба келтирмади. Энг алам қиладигани ҳам шу...

- Танаффус чоғи мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?

- Биринчи бўлимдаги каби ҳаракатланишда давом этишимиз зарурлигини уқтиришди. Аслида иккинчи бўлимни ҳам ёмон бошламадик. Лекин ўта оддий ҳолатларда 2та гол қўйиб юбордик. Ўша вазиятларда меҳмонларга шунчаки, омад кулиб боқди. Менимча, бизга бироз хотиржамлик панд берди. Шунга қарамай, тўртинчи голни ҳам нишонладик. Аммо яна қўшимча дақиқалар ва яна аламли гол... Юқорида айтдим, бу руҳий ҳолатга боғлиқ камчилик.

- Ҳа, «Истиқлол»га қарши кечган ўйинда ҳам худди шунга ўхшаш ҳолат кузатилганди. Яъни ҳакам қўшиб берган дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқаргандинглар...

ДАВОМИ

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:21, 03.05.2017.
Ўқилди: 3688 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик