Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Легионерларимизда нима гап?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик легионерларнинг натижаларига назар соламиз.

«Шабаб» ютишни ҳам билади. БАА чемпионати 24-тур ўйинлари орт­да қолди. Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаровнинг клуби - «Ал-Шабаб» бу сафар ўз майдонида «Ал-Дофар»га қарши баҳс олиб борди ва 15-дақиқада Саад Ҳамис томонидан урилган ягона гол эвазига қозонди. Ҳамюртимиз мазкур ўйинда одатдагидек, тўлиқ вақт ҳаракатланди. Айтиш жоиз, «Ал-Шабаб» январь ойидан буён ғалаба нималигини билмаётганди. Дубайликлар бу орада 8та учрашувда бирор рақибни енга олишмади. Хуллас, охирги натижадан сўнг жамоанинг очколари сони 29тага етди. «Шабаб» айни пайт 14та иштирокчи орасида 8-ўринда бормоқда.

Пенальтилар сериясида омадсизлик. Қатарда Амир кубоги турнири чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Хусусан, «Хор»ни қабул қилган «Ал-Сайлия» клуби учрашувнинг 35-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқовнинганиқ зарбасиэвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ меҳмонлар иккинчи бўлим бошида атиги 3 дақиқа ичида 2та гол уриб, вазиятни ўз томонларига оғдиришди. Фақат асосий вақт тугашига 4 дақиқа қолганида, яна Абдухолиқов «Сайлия» жонига оро бўлди. Яъни ҳамюртимиз «дубль» қайд қилиш асносида курашни давом эттириш имкониятини тақдим этди. Якунда ярим финал йўлланмаси тақдирига пенальтилар серияси аниқлик киритди. Аммо мезбон жамоанинг 2 нафар футболчиси 11 метрли жарима зарбасини голга айлантиролмади. Афсуски, улардан бири - Санжар Шоаҳмедов.

Финалда ҳам гол, аммо... Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовнинг Қатар кубоги соҳибига айланиш орзуси амалга ошмади. Унинг жамоа­си - «Ал-Жаиш» ҳал қилувчи ўйинда таркибида афсонавий Хави тўп сураётган «Ал-Садд»га қарши майдонга тушди. 21-дақиқасида Бағдод Буденжа ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлимнинг якуний қисмида айнан Сардор ўртадаги мувозанатни тиклади. Бироқ якунда духайл­ликлар майдонни мағлуб ҳолда тарк этишди, барибир. Хуллас, 73-дақиқада Жугурта Ҳамрун томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва «Ал-Садд» Қатар кубоги соҳибига айланди.

Саломов бор, Гейнрих йўқ. «Ордабаси» Қозоғистон премьер-лигаси10-тури доирасида «Шахтёр» меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ жамоа сафидаги Александр Гейнрих асосий таркибга киритилмади. «Ордабаси» ҳозирда 16 очкога эга ва турнир жадвалининг 5-қаторини банд этиб турибди. Қозоғистондаги яна бир вакилимиз - Шавкат Саломов эса «Атирау»нинг «Тараз» майдонидаги ўйини (2:1)да 80 дақиқа тўп сурди.

«Чанчун Ятай» яна ортга. Хитой чемпионати 7-тури аввалги ўйинда ниҳоят, ғалаба нашидасини сурган «Чанчун Ятаи» учун яна омадсиз келди: терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоилов клуби «Янбян Фуде» майдонидан мағлубият билан қайтди - 0:1. Умуман, ҳамюртимиз бу ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. Мағлубиятдан сўнг «Чанчун Ятаи» турнир жадвалида яна пастга тушди - 14-ўрин (4 очко). Егор Кримец ҳамон «Пекин Гуоан» таркибидан четда. Пойтахтликлар сўнгги тур ўйи­нини «Ляонинг»га 2:4 кўринишида бой беришди. Эҳтимол, клуб мураббийлари энди терма жамоамиз ҳимоячисига ҳам имкон беришар... Одил Аҳмедов эса 

ДАВОМИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:35, 03.05.2017.
Ўқилди: 6706 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.