Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

«Реал» - «Атлетико» баҳсида Роналду қайд этган 9та ажойиб натижа

Баҳо:
+1 | -

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигасининг ярим финал босқичида бўлиб ўтган "Атлетико"га қарши ўйинда 3та гол урди.

Бу орқали португалиялик футболчи бир нечта жиддий натижаларни қайд этди. Уларни эслатиб ўтамиз.

1. Роналду Европа чемпионлар лигаси доирасида ўзининг 101, 102 ва 103-голларини урди ва ўзига тегишли рекордни янгилади.

2. Роналду "матрасчилар" дарвозасига урган иккинчи голи орқали "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги Мадрид дербисининг энг яхши тўпурарига айланди (20та гол). Криштиану бу баҳснинг ўзида ушбу натижани яхшилади ва дербидаги голлари сонини 21тага етказиб қўйди.

3. Роналдунинг бир ўзи Чемпионлар лигаси доирасида "Атлетико" ўз тарихида ЕЧЛда урган жами голларидан кўпроқ гол урган — 103:100.

4. Роналду – ЕЧЛ плей-офф босқичи доирасида кетма-кет 2та ўйинда хет-трикни расмийлаштирган дастлабки футболчига айланди.

5. Роналду Чемпионлар лигасидаги хет-триклар сони бўйича Мессига тенглашиб олди – 7тадан.

6. "Атлетико" дарвозасига урилган 3та гол Криштиану учун расмий ўйинлардаги 47-хет-трик бўлди.

7. Роналду ЕЧЛ ярим финалида урган голлари сонини 13тага етказиб, Ди Стефанога тегишли рекорд (11 гол)ни янгилади.

8. "Реал" клуби версиясига кўра, Роналду "Қироллик клуби" сафида ўзининг 400-голини урди. Аммо расмий статистикага кўра, унинг "Мадрид" таркибидаги урган голлари сони — 399та.

9. Роналду ЕЧЛ плей-офф босқичида 50та голли маррани забт этган дастлабки футболчи бўлди. Криштиану бу натижани 52та голга етказди.

Манба: football24.ua
Киритилди: 17:33, 03.05.2017.
Ўқилди: 16319 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.