«Рома» клубининг янги спорт директори Мончи бош мураббий Лучано Спаллеттини жамоада қолдирмоқчи эканини айтди.
«Рома»да яхши мураббий бор, уни қолишга кўндирмоқчиман. Агар кетишни истаса, унда бошқа қарор қабул қиламан. Эмери? Аввалроқ у билан учрашгандик, «Севилья»ни тарк этаётганимни эшитиб, менга омад тилади. Биламан, у ҳақда ҳар хил миш-мишлар юрибди. Аммо биз шунчаки дўстмиз ва бир-биримизга омад тиладик холос» - деди Мончи Radio Onda Cero эфирида.