Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Илҳом Мўминжонов: "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф”

Баҳо:
+ | -

Олий лига 9-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Локомотив” (2:2) ўйинидан сўнг мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини айтди.

«Учрашув оғир кечди. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлагандик. Бугун биринчи голни айнан ўйлаган режаларимиз орқали урганимиздан жуда ҳам хурсандман. "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф. Олти ўйиндан буён биттадан ортиқ гол ура олмаётгандик. Бугун бу нохуш анъанага чек қўйдик. Лекин, шу билан бирга иккита гол ҳам ўтказиб юбордик. Рақиб ҳимоядаги йўл қўйган қўпол хатоларимиздан сўнг гол урди. Голлардан бирида дарвозабоннинг ҳам айби борлигини таъкидлашим зарур. Нима бўлган тақдирда ҳам йигитларга мағлубиятга учраётган вазиятдан чиқишгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Қолаверса, бизни ажойиб тарзда тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлди дейиш мумкин. Ғалаба қозониш учун нима етишмади? Бирозгина омад биздан юз ўгирди, деб ўйлайман. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни содир этдик. Азиз Турғунбоевнинг ўйини илиқ таассуротлар қолдирди. У аста-секин асосий таркибдан жой олиб бормоқда. Турғунбоев келажаги порлоқ футболчилар сирасига киради» - деди Мўминжонов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:51, 04.05.2017.
Ўқилди: 3660 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.