La Stampa Sport ахборот агентлиги хабарларига кўра, Англиянинг «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Торино» ҳужумчиси Андреа Белотти учун 75 миллион евро таклиф қилди.
Шунингдек, Белоттига Англиянинг яна бир Гранд клуби «Челси» ҳам даъвогар. «Кўклар» футболчини ўз томонларига оғдириш учун қўшимча пул тўлашга ҳам тайёрлар.
Турин клуби форварди жорий мавсум «А» серияси баҳсларида ўз ҳисобига 25та гол ва 5та голли узатма ёзиб қўйган.
Андреанинг шартномасидаги товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади.